Нусайрийлар: эътиқодларини ўргатишдаги услублари (3)

0

Эркаклар таълими (давоми)

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, талаба шайхлар ҳузурида таълим олар экан, нусайрийлик сирлари унга доим маст ва сархуш ҳолатида берилади. Чунки табиати соғлом ва қалбида марази бўлмаган инсон бундай разил тушунчаларни дин деб қабул қилмаслиги аниқ. Нусайрийлик эътиқодини қабул қилган Махлуф исмли киши бу дин пешволари динларининг сирини ўргатиш учун талаб қиладиган ишлар ҳақида шундай дейди:

“(Менинг нусайрийлик динини қабул қилишим маросими учун) белгиланган вақт келди. Шайхлар, қишлоқ аҳолиси ва қўшни қишлоқлардан кўпгина томошабин йиғилди. Мени томошабинлар олдига чақиришди. Чиққанимда қўлимга бир қадаҳ ароқ беришди[1]. Нусайрийлик динидаги юзбоши мартабасидаги шайхларнинг бири ёнимга келиб, менга: “Эй амаким, эй ҳожам, эй бошимнинг тожи, яхшилигингиз сири билан сўрайман. Мен сизнинг шогирдингизман. Шиппагингиз бошим устида” – деб айт”, деди.  Ҳаётимда биринчи бор ароқ ичишга мажбур бўлдим. Ичиб бўлганимдан сўнг имом менга қараб: “Ҳожангни ҳурмати учун қаршингдагиларнинг шиппакларини бошингга кўтаришга розимисан?” – деди. “Йўқ, мен фақат ҳожамнинг шиппагини бошимга қўяман”, – деб жавоб бердим. Мен (бу гапим билан) қонунни қабул қилмаганим сабабли томошабинлар кулиб юборишди. Сўнг хизматчига айтишди, ҳожанинг шиппагини олиб келди. Юзимни очиб, устига шиппакни қўйишди ва шиппакнинг устига оқ мато ташлашди. Сўнг юзбоши бошимга қараб дуо ўқиди. Менга сирни сақлашимни тайинлаб, қайтиб кетишди…

Қирқ кундан кейин бошқа бир гуруҳ томошабинлар йиғилди. Мени уларнинг ҳузурига чиқаришди. Шайх менинг ёнимга келди. Қўлидаги бир қадаҳ ароқни менга ичирди ва А.М.С.нинг сирини айтишимни сўради. Шундан сўнг имом: “Мана шу сўзни (Яъни А.М.С.ни) ҳар куни беш юз марта айтишинг фарз” – деди. Яна бу сирни фош қилмаслигимни тайинлаб, қайтиб кетишди. Олти ойдан сўнг яна бошқа бир гуруҳ томошабинлар йиғилди. Одатда бу муддат бошқалар учун тўққиз ой бўлади. Мени яна чақиришди ва ўзларидан узоқроқ жойга қўйишди. Сўнг ўзлари турли хил расм-русумларни бажаришди. Сўнг жамоат ичидан бир вакил турди ва имомга шундай деди:
– Ҳа, ҳа, ҳа, эй ҳожам!
– Мақсадинг нима? Нима истайсан? – сўради имом.
– Менга йўлда бир киши кўринди… бу кишининг исми Махлуф. У ҳузурингизга одоб ўргангани келди.
– Уни ким бизнинг ҳузуримизга юборибди?
– Маъно, исми аъзам ва мукаррам эшик, яъни А.М.С сўзлари.
– Келсин, уни бир кўрайлик.

Муршид менинг қўлимдан ушлаб, унинг ҳузурига олиб борди. Имомнинг олдига борганимда у менга оёқларини узатди, мен унинг оёқ-қўлларини ўпдим. Сўнг мендан: “Ҳой йигит, ниятинг нима, нима хоҳлайсан?” – деб сўради. Сўнг юзбоши ёнимга келиб: “Эй мўминлар, йўлингизнинг сирини сўрайман” – деб айтишим кераклигини ўргатди. Сўнг имом менга ёв қараш қилиб, сўради: “Нима сабабдан бизнинг дур ва маржон тожли сиримизни ўрганмоқчисан? Бу сирни фақатгина муқарраб фаришталару пайғамбарлар зиммасига ололади, холос?! Унутма, эй болам, фаришталарнинг сони кўп. Лекин бу сирни фақат Аллоҳга яқинлари билади. Пайғамбарларнинг ҳам сони кўп, лекин бу сирни фақат қаттиқ имтиҳондан ўтганлари билади. Бошинг танангдан жудо бўлса ҳам, оёқ-қўлларинг кесиб ташланса ҳам бу улкан сирни фош қилмасликни бўйнинга оласанми?”. – Ҳа, – дедим. – Сенга юз киши кафил бўлсин, – деди. Томошабинлар: “Қонун, эй ҳожам, қонун” – дея қичқиришди. Шунда имом: “Сизларнинг ҳурматингиз учун, ўн иккита кафил бўлсин” – деди. Кейин иккинчи муршид ўрнидан турди ва ўн иккита кафилнинг оёқ-қўлларини ўпди. Мен ҳам ўпдим. Сўнг кафиллар ўрниларидан туриб: “Ҳа, ҳа, ҳа, эй ҳожам!” – дейишди. Имом сўради: “Нима хоҳлайсизлар, эй шарифлар?”. – Махлуфга кафил бўлиш учун келдик, – дейишди. – Агар бу сирни фош қилса, тилка-пора қилиб, қонини ичишимиз учун сизлар уни келтирасизларми?, – деб сўради. – Ҳа, – дейишди. – Мен сизларнинг кафиллигигизга қаноат қилмайман. Иккита ишончи киши сизларга кафил бўлсин, – деди. Кафиллардан бири югуриб бориб, талаб қилинган икки кафилнинг қўлларини ўпди. Мен ҳам ортидан бориб ўпдим. Сўнг у икки кафил қўлларини кўксиларига қўйиб, ўринларидан турдилар. Имом уларга қараб деди:

– Аллоҳ сизларни мукофотласин, эй пок, ишончли, муҳтарам кафиллар! Нима истайсизлар?
– Биз ўн икки кафилга ва мана бу шахсга кафил бўлгани келдик.
– Агар дуоларни тўлиқ ёд олишидан олдин қочиб кетса ёки бу сирни фош қилса, уни қатл қилишимиз учун тутиб келасизларми?
– Ҳа.
– Кафиллар ҳам, уларнинг кафиллари ҳам фонийдир. Мен ундан абадий қоладиган нарса истайман.
– Хоҳлаганингизни сўранг.

Шунда имом менга қараб, – яқинроқ кел, – деди. Мен яқинлашдим. Сўнг у агар сирни фош қилсам барча гуноҳларга гирифтор бўлишимни сўраб, қасам ичирди ва менинг ўнг қўлимга “Ал-мажмуъ” китобини берди. Сўнг ёнимдаги юзбоши: “Марҳамат, эй имом ҳожам, бу улкан сирни сақлашим учун менга қасам ичиринг. Сиз менинг хатоларимга алоқадор эмассиз” – дейишим кераклигини айтди. Имом “Ал-мажмуъ” китобини олди. У қўлёзма китоб экан… сўнг имом менга шундай деди: “Унутма, ўғлим, агар бу сирни фош қилсанг сени ер қабул қилмайди ва сен асло инсоният оламига қайтолмайсан. Вафот этсанг, ҳайвонлар оламига кирасан ва у оламдан асло қутула олмайсан” (чунки улар инсон вафот этганидан сўнг руҳи бошқа шаклда қайта дунёга келади, деб эътиқод қилишади).

Сўнг мени ўртага ўтиргизишиб, юзимни очишди ва бошимга бир мато ташлашди. Сўнг кафиллар қўлларини бошимга қўйиб, дуо ўқий бошлашди. Аввалига Фатҳ, Сужуд, Айн сураларини ўқишди. Сўнг ароқ ичиб, Салом сурасини ўқишди ва қўлларини бошимдан олишди. Сўнг эшик оғаси қўлимдан ушлаб, мени биринчи муршидимга топширди. Сўнг у қўлига бир қадаҳ ароқ олиб, менга ичирди ва: “Бисмиллоҳ, Оллоҳ ва Аллоҳнинг маърифатини биладиган Саййид Абу Абдуллоҳ сири билан…” – деб айтишимни ўргатди. Сўнг одамлар тарқалди. Шайх Солиҳ Жалабий мени уйига олиб кетди ва менга Табаррий китобидан (бу китоб ҳақоратлардан иборат) дарс ўргата бошлади. Ўшанда менга нусайрийларнинг дуосини ўргатди. Бу дуода Али розияллоҳу анҳуга ибодат қилинар экан. У дуо ўн олти сурадан иборат”[2].

Кўриниб турибдики, нусайрийлик динини ўргатадиганлар инсонларни ақли билан ўйнайдиган ўғрилардан ташкил топган бир гуруҳ инсонлар ёки бир ширкат бўлиб, уларнинг мақсади одамларни бошқариш ва қай йўл билан бўлишидан қатъий назар, пул жамғаришдир. Уларнинг шу ботил эътиқодларини тасдиқлайдиган талайгина инсонлар ҳам топилди. Бу ботил эътиқод А.М.С сўзлари билан бошланади, Али розияллоҳу анҳуга ибодат қилиш билан ниҳоясига етади.

[1] Нусайрийлик динига кўра, бу каби маросимлар асносида маросимга сабабчи бўлган шахс албатта ширакайф бўлиши шарт.
[2] “Ал-жийлут таалий” китобига қаралсин (39-47-бетлар).

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг