Мусофир имомга иқтидо қилиш мумкинми?

0

Савол:

Биз жамоат намозига чиқадиган масжиднинг имоми муқим турмайди. Яъни, масжидда ишлайди, оиласи бошқа жойда. Ҳар ҳафта уйига бориб келиб туради. Шу имомга иқтидо қилишимиз дурустми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Ҳа, дуруст. Бунинг зарари йўқ. Сабаби имом мусофир бўлиши орқадагиларнинг намозига таъсир қилмайди. Қолаверса, имом бундай ҳолатда мусофир эмас, муқим ҳисобланади. Ҳафтада бир кун уйига бориб келгани билан мусофир бўлиб қолмайди, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг