Ғуслдан олдин калима қайтариладими?

0

Савол:

Эшитишимча, ғусл қилганда шайтон халақит беришга уринар экан. Калимаи шаҳодатни айтса, шайтон узоқлашаркан. Саволим шуки, калимаи шаҳодатни ғусл қилишдан олдин бир бор айтса бўлдими ёки ғусл давомида такрорлаб туриш керакми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Ғуслдан олдин калимаи шаҳодат айтилмайди, фақат бисмиллоҳни айтиш кифоя. Калимаи шаҳодатни айтмаган кишига шайтон халақит бериши асоссиз гап, бунга бирон далил йўқ, валлоҳу аълам.

Ғусл дуоси ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги фатвога мурожаат қилинг:
https://t.me/FatvoIxlosOrg/28

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг