Аллоҳ таоло қайси тилда гапиради?

0

Савол:

Узр, бунақа савол бераётганим учун. Бугун бир қизиқ воқеа бўлди: 6 ёшли қизим: “Дада, Аллоҳ қайси тилда гапиради”, деб савол бериб қолди. Мен нима деб жавоб беришни билмай қолдим. Илтимос, шунга қисқача жавоб берсангиз.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Аллоҳ таоло муайян бир тилда гапирмайди. Чунки барча тилларни ҳам, у тилларда гапираётган халқларни ҳам Аллоҳнинг Ўзи яратган. У барча тилларни билиши у ёқда турсин, бутун борлиқнинг ичидан кечаётган фикрларини ҳам билади. Шунинг учун саҳиҳ ҳадисда Аллоҳ таоло қиёмат кунида банда билан, унинг миллати ва тилидан қатъи назар, таржимонсиз гаплашиши айтилган, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг