Собиқ хотинига қайта никоҳланса яна бир бор маҳр берадими?

0

Савол:

Эр аёлига талоқ берса, аёлнинг иддаси чиққанидан сўнг собиқ эр-хотин келишган ҳолда қайтадан никоҳ ўқитмоқчи бўлса, аёлга яна бир бор маҳр бериладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Ҳа, шундай. Қайта никоҳ ўқилса, маҳр ҳам қайтадан берилади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг