Тоат-ибодатга мажбурлаш жоизми?

0

Савол:

Устоз, рамазонда Қуръон хатм қилиш ниятида жўралар ўзаро бир вақтни тайинлаб олиб, мисол учун аср намозидан кейин, мажбурий ҳолда бир қори ёрдамида хатм қилиши жоизми? Умуман олганда шариатимизда савоб ишларни мажбуран қилдириш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Ўртоқлар ўзаро келишган ҳолда бир вақтни белгилаб, шу вақтда Қуръон ўқишга бир-бирларини тарғиб қилиши мақтовга сазовор иш. Аллоҳ таоло: “Эзгўлик ва тақвога ўзаро кўмаклашинглар“, деган (Моида: 2). Бу ҳам яхши ишларга кўмаклашишнинг бир тури бўлади.
Бу ишни мажбурлаш деб аташ бироз муболаға бўлса керак. Агар ҳақиқатдан ҳам иштирокчилардан бири мажбурланаётган бўлса, унда бу иш нотўғри. Тоат-ибодатга бошқаларни мажбурлаш дуруст эмас. Мажбурланган тақдирда ҳам, инсон мажбуран қилган иши учун савоб олмайди, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг