Дард ва даво (4): Фотиҳа сураси – энг осон даво

0

Дарҳақиқат, Фотиҳа сураси (ўтган мақоламизда зикр қилинган ҳадисдаги) оқсоқолнинг дардига даво бўлди, уни худди касал бўлмагандек оёққа турғизиб юборди. Зеро, Фотиҳа сураси энг осон ва энг енгил даводир. Агар банда Фотиҳа сураси билан рисоладагидек даволанганда, унинг дардга таъсир қилишдаги ажойиб таъсирини кўрган бўлар эди.

Мен бир вақтлар Маккада яшаганимда турли касалликларга чалинар, аммо маслаҳат берадиган табиб ҳам, даво бўладиган дори ҳам тополмасдим. Шунда ўзимни Фотиҳа сураси билан даволар, унинг ҳайратомуз таъсирига гувоҳ бўлардим. Шунингдек, бирон оғриқдан шикоят қилган инсонга ҳам уни тавсия қилардим. Уларнинг кўпчилиги тезда соғайиб кетарди.

Изоҳ қолдиринг