Дард ва даво (12): Дуонинг қабул бўлиш сабаблари (2)

0

Бўлим

Айрим инсонлар муайян бир дуони қилгани ва дуоси ижобат бўлганини кўп учратамиз. Аслида дуо ижобат бўлишининг сабаби дуо билан бир қаторда дуо қилган инсоннинг муҳтожлиги ва Аллоҳга чин қалбдан юзлангани ёки бир пайтлар қилган солиҳ амалига мукофот сифатида Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло дуосини ижобат қилгани ёки дуолар ижобат бўладиган вақтда сўрагани ва ҳоказо дуо ижобат бўлиш омиллари топилгани бўлиб чиқади. Лекин одамлар бунинг сири ўша дуодаги сўзларнинг ўзида деб ўйлашади ва дуонинг ижобат бўлишига олиб борадиган бошқа омилларни беэътибор қолдириб, дуодаги сўзларнинг ўзига чекланади. Бу худди фойдали дорини керакли вақтда, керакли миқдорда истеъмол қилиб, шифо топган кишига ўхшайди. Бошқалар эса ушбу дорини истеъмол қилишнинг ўзи шифо келтиради, деб  ўйлаб, адашадилар.

Айрим ҳолатларда гувоҳи бўламизки, чорасиз қолган муҳтож инсон қабр олдида дуо қилиб, дуоси ижобат бўлади. Ҳақиқатни билмаган одам дуонинг қабул бўлиш сири қабрда деб ўйлайди. Аслида эса бунинг сири ўша одамнинг чорасизлиги ва Аллоҳга сидқидилдан илтижо қилганидадир. Агар бу иш Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларнинг бирида рўй берганида афзалроқ ва Аллоҳга суюклироқ бўларди.

Изоҳ қолдиринг