Баҳоийларнинг пешвоси (3)

0

Ўзи ва оиласининг дин душманларига ишлагани (давоми)

2) Яҳудлар уларга бундай хизмат қилган ишчиларига мукофот сифатида Акка[1]шаҳрида қаср қуриб бердилар. У қаср бугунги кунда баҳоийларнинг асосий зиёратгоҳи, қиблагоҳи, ҳатто Баҳоуллоҳнинг айтишича, Аллоҳнинг буйруғи билан уларнинг янги каъбаси ҳисобланади.

3) Баҳоуллоҳнинг “Ақдас” (“ал-ақдас”) китобида сионистлар Фаластинни эгаллаб олиши ҳақида “башорат”лар берилган. Бу хабарлар гўёки сионистларнинг сир-асрорларидан воқиф бўлмаган, ғайбни биладиган киши томонидан айтилган.

4) Баҳоуллоҳ мазкур китобида жиҳодни ҳаром деган. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай қурол-аслаҳа кўтариш ҳаром, инсон бошқани ўлдирганидан кўра ўзи ўлдирилгани афзал, унинг даврида яҳудларга ҳам, бошқаларга ҳам қарши жиҳод қилиш ҳаром. Унга “ваҳий”қилинган китобнинг айнан жиҳоддан қайтарган оятларида эркаклар учун ипак кийиш ҳалол қилинган.

Мозандароний нафақат ёҳудларга хизмат қилган, балки Исломга душман бўлган барча давлатлар, хусусан, инглизлар билан алоқаси ўта мустаҳкам бўлган. Сабаби инглизлар баҳоийлик эътиқодининг ривожи Ислом олами учун ичкаридан бериладиган энг кучли зарба бўлишини билишган. Британия фелдмаршали Эдмунд Алленби уйида ўтказган кечадаги нутқида Абдулбаҳога алоҳида миннатдорлик билдириб, унга “сэр” деб мурожаат қилгани ва Британия Императорлиги Медалини таққани бунга яққол далил бўлади. Абдулбаҳо Британия ғалаба қозонишини сўраб дуо қилгани ва доим уларни қўллаб-қувватлаб келгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун инглизлар баҳоийлик эътиқоди кенг тарқалишиучун ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамларини аямаганлар, уларга қарши чиққанларга керакли чора-тадбирлар кўрганлар. Қодиёнийлар ҳақидаги мақолаларимизда Мирза Ғуломнинг инглизларга ишлагани, бир неча ўринларда инглиз ҳукумати кенгайгани сарин, унинг ҳам даъвати ривожланишини таъкидлагани ҳақида айтиб ўтган эдик. Британия ҳукумати бу икки бошқа-бошқа эътиқоддаги бадбахтларни қўллаб-қувватлашининг боиси маълум, бу икки хизматчи эътиқоди ва дини бошқа-бошқа бўлса-да, айни мақсад ва айни ғоя учун – мусулмонларга ичкаридан зарба бериш учун хизмат қилган.

Мозандароний русларга ҳам хизмат қилган. Руслар ҳам унга моддий-маънавий ёрдам бериб туришган. Хусусан, бобийлар пешволари Шерозийнинг қатлига жавобан Эрон шоҳига суиқасд уюштиришганидан сўнг рус элчихонаси Мозандаронийни ўз ҳимоясига олган, унинг бу амалга ошмай қолган суиқасдга алоқаси йўқлиги ҳақида ҳужжатлар тайёрлаб, Эрон шоҳини унга тегмасликка чақирган. Бу “меҳрибонлик”лардан шуни тушуниш мумкин, Шерозий қатл қилинганидан сўнг руслар Мозандаронийни ўзларига хизматчи деб танлашган ва уни биродари Субҳулазал ўрнига бобийлар раиси этиб тайинлашга қарор қилишган. Улар Мозандаронийнинг маккорроқэканини билгач,Субҳулазални четлаштиришни маъқул кўришган.

Мозандароний Эрондалик чоғида ҳукуматга жиддий хавф туғдиргани учун Эрон ҳукумати усмонийлардан уни ўз ҳудудларига олишни илтимос қилган. У усмонийлар давлатидаўзининг ботил баҳоийлик эътиқодига баралла даъват қила бошлаган. Биродари Субҳулазал Мозандароний уни бутунлай соҳадан четлаштирмоқчи бўлганини ҳис қилиб, унга қарши раддиялар бера бошлаган. Оға-инилар ўртасидаги келишмовчиликлар авж олаверганидан сўнг усмонийлар Баҳоуллоҳни Фаластинга, Субҳулазални Қибрисга (Кипрга) сургун қилган. Фаластинда эса Мозандароний усмонийлар халифалигини йиқитиб, ўз давлатларини қуриш пайида бўлган яҳудлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган. У даъватини босқичма-босқич ривожлантира бошлаган: бошида ўзини Шерозийнинг ўринбосари деб таништирган бўлса, кейинчалик ўзини эшик, Шерозийни эса Мозандароний ҳақида хушхабарбериш учун келган башоратчи  деб атаган. Бунга Масиҳ Исо алайҳиссаломдан олдин Юҳанно келганини мисол қилган. Кейинчалик ўзини олдин башорати берилган Масиҳ деб, вақт ўтиши билан эса бутун инсониятга юборилган пайғамбар деб эълон қилган. Одамлар ҳатто шу даражадаги ботил эътиқодга ҳам ишониши мумкинлигига амин бўлганидан сўнг ўзини худо деб, Аллоҳ унинг суратида бандаларига яқинлашганини даъво қилган. Ҳатто одамларни ишонтириш мақсадида юзидаги Аллоҳнинг жамолини кўриб қолмасликлари учун кўча-кўйда юзига парда ёпиб юрган. Ўзининг “Ақдас” китобида бутун коинотни ўзи идора этишини, барча пайғамбарлар унинг келишига инсониятни тайёрлаш мақсадида юборилганини бир неча бор таъкидлаган[2].

Бу воқеа ва ҳодисалар Ислом оламини гавдалантириб турган давлатга ҳар томонлама ҳужум бошланган вақтда содир бўлди. Пасткашлар, ўғри-муттаҳамлар, ғаразгўйлар, ўлим тўшагида ётган беморнинг мол-мулкини тақсимлаш пайидаги таъмагирларнинг бозори чаққон пайтда мана шундай ботил эътиқодли инсон кўринишидаги шайтонлар инсонларни йўлдан оздирдилар. Ўша пайтларда уларнинг даъватига қарши курашилмаганининг боиси исломий давлат душманлар томонидан пайдо қилинаётган муаммоларга қарши кураш билан овора эди.

Ғолиб ибн Али Авожий шундай дейди: “Мен баҳоийлар, уларнинг фикрлари, муносабатлари, яҳудларнингБоҳо Мозандароний атрофида тўпланиши, унга ёрдам бериши, унинг фикрларини ёйиши, баъзи яҳуд пешволари баҳоийлик эътиқоди тўғри эканини исботлаб китоблар ёзиши ва уни машҳур қилишиҳақидаўрганар эканман, миямда бир фикр пайдо бўлди. Олдин бу фикрни ҳеч ким гапирмаган бўлса-да, эътиборга лойиқ бўлгани учун айтишимнинг зарари йўқ. Фикрим шуки, Баҳонинг ўзи Эрон яҳудларидан бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бу фикрни юқоридагиларга, шунингдек, яҳудлар унинг жамоасига тезда қўшилиши, муқаддас китобларидаги кўрсатмаларни ўйин қилиб, у кўрсатмаларни ўзи ҳақидаги башоратга йўйишига қўйибберишлари, қолаверса, ўзлари ғайридин ҳисоблаган бошқаларга қарши ўта мутаассиб бўлишларига қарамасдан,уламолари Баҳонинг фикрларини қўллашларидан хулоса қилибайтмоқдаман. Шунинг учун ҳам яҳудлар унгақўлларидан келганича ёрдам берганлар, фикрларини ёйганлар”[3].

[1]Акка – Ўрта Ер денгизи соҳилидаги шаҳар, қадимги номи Акко. Қудсдан 181 км узоқликда жойлашган.
[2]“Баҳоийя – нақд ва таҳлил” китобининг 19-26 ҳамда 309-352-бетларига мурожаат қилинсин.
[3]“Фирақ муосира тантасибу илал ислом”, 671-672.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг