Хотин ва онам: қандай йўл тутай? | Шайх Содиқ Самарқандий

0

Савол: Устоз, биламан, ота-онамиз биз учун энг қадрли инсонлар ҳисобланадилар. Аммо улар оиламни бузишга ҳақлимилар? Масалан, улар хотинимни уришимни, унга қўпол муомала қилишимни хоҳлашади. Кунора хотинимни уйига ҳайдасам, мен зўр ўғил бўлар эканман. Аёлим муслима аёл. Мен уни иймони учун жуда ҳурмат қиламан ва унга яхши муносабатда бўламан. Аёлим болаларимнинг тарбиясига яхши қарайди, уларга Қуръондан сабоқ беради, улар билан беш маҳал намоз ўқийди. Уйдаги ҳаммага чиройли муомала қилади. Лекин онам уни сохтакор, камбағал ғассолнинг қизи деб ҳақорат қиладилар. Оиламизда эркакнинг ўрни йўқ, ҳамма ишларни онам ҳал қилгилари келади. Мен аёлимни урмадим ва ҳайдамадим. Ҳозир онам мен билан гаплашмаябтилар. Устоз, маслаҳат беринг, нима қилай?

Изоҳ қолдиринг