Ҳаром амаллар: Аёл киши бирон шаръий узрсиз эрининг тўшагидан тийилиши

0

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эр тўшакка чақирганда аёл бош тортса ва эр ундан ғазабланган ҳолда ухлаб қолса, фаришталар то тонг отгунга қадар у аёлни лаънатлайдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Кўп аёллар эрлари билан ораларида гап ўтиб қолса, ўзларича жазо қўллаб, тўшакдаги ҳаққидан уларни тўсадилар. Бундан эса катта бузғунчиликлар келиб чиқади: эрнинг ҳаромга юриб кетиши шу жумладандир. Ундан ташқари, иш аксига айланиб, эр хотини устига хотин олишни ўйлаб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун эр қачон аёлини тўшакка чорласа, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига амал қилган ҳолда, аёл эрининг талабини қондиришга шошилсин: “Киши аёлини тўшакка чақирса, аёл эгарнинг устида бўлса ҳам, ижобат қилсин” (Баззор ривояти).

Эр киши ҳам ўз навбатида аёлининг ҳақларига риоя қилиши лозим. Унинг касал, ҳомиладор ва ғам-қайғули дамларига қараб иш тутса, келишмовчилик барҳам топиб, аҳил-иноқлик бардавом бўлади.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг