Аллоҳ суйган бандалар: Дўзахдан қўрқиш (5)

0

Дўзах аҳлининг кийими

Аллоҳ таоло деди: “Мана бу икки гуруҳ, яъни иймон аҳли билан куфр аҳли Раббилари ҳақида ихтилоф қилдилар. Азоб кофирларни оловдан қилинган кийим кўринишида ўраб олади, эгниларидаги бу оловли кийим уларнинг баданларини пишириб қўяди. Бошларидан ўта қайноқ сув қуйилади, бу сув уларнинг ичларига кириб, ички аъзоларини эритиб ташлайди, териларидан чиқиб, уларни ҳам куйдиради, натижада, терилари тўкилиб тушади. Фаришталар уларнинг бошларига темир гурзилар билан урадилар. Ҳар қачон ғам-аламларининг қаттиқлигидан дўзахдан чиқмоқчи бўлсалар, яна азобга қайтариладилар ва уларга: “Куйдирувчи дўзах азобини тотинглар!” деб айтилади” (Ҳаж сураси, 19-22);

Эй Пайғамбар, қиёмат кунида жиноятчи кимсаларни қўл-оёқлари кишанланган ҳолда кўрасиз. Уларнинг кийимлари ловуллаб ёнувчи қора мойдан бўлиб, юзларини аланга ўраб олур” (Иброҳим сураси, 49-50).

Жаҳаннамнинг катталиги

Аллоҳ таоло деди: “Жаҳаннам катта бир қасрга ўхшайдиган улкан учқунларни атрофга отади” (Мурсалот сураси, 32).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қиёмат кунида жаҳаннам олиб келинади, унинг етмиш минг тизгини бўлади. Ҳар бир тизгиндан эса етмиш минг фаришта тортиб келади” (Муслим: 17/179, Термизий: 4/103 ривояти).

(давоми бор)

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг