Ғусл дуоси ҳақида

2

Савол:
Ғусл дуоси ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ…

Ғусл бошида, асносида ёки охирида муайян дуони айтиш кераклиги ҳақида Қуръон ё ҳадисда бирон далил борлиги бизга маълум эмас. Лекин кўпчилик фуқаҳолар ғусл билан таҳоратдан кўзланган мақсад битта (яъни бетаҳоратликни кетказиш) эканини эътиборга олиб, ғусл бошида бисмиллоҳни айтишни мустаҳаб деб санашган.

Мардовий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Билингки, ғусл бошида бисмиллоҳни айтиш ҳукми таҳорат бошида бисмиллоҳни айтиш билан бирдек” (Инсоф, 1\188).

Модомики, ғусл билан таҳоратдан кўзланган мақсад битта экан, у ҳолда ғуслдан сўнг таҳоратдан кейинги дуоларни айтиш дуруст бўлса керак, валлоҳу аълам.

Таҳоратдан кейин айтиладиган дуо:
“Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳамаддан аъбдуҳу ва расулуҳ” (Муслим, 234).

Маъноси: Шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ эканига, Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

“Аллоҳуммажъалний минаттаввабийна ва жаъалний минал мутатоҳҳирийн” (Термизий, 55).

Маъноси: Ё Аллоҳ! Мени тавба қилувчи ва покланувчи бандаларингдан қилгин.

Ўзбек даъватчиси. Бошланғич диний таълимни ва араб тилини ўз юртидаги масжид имомларидан олди, сўнгра Мисрга бориб, Ал-Азҳар университетига кирди. Талабалик йилларида аҳли суннат вал жамоат машойихларидан таълим олди. Жумладан, шайх Содиқ Самарқандий, шайх Саидаҳмад Нуриддин, Сирожиддин Шоший, шайх Мустафо Адавий, Аҳмад Абул Айнайн, Аҳмад Ийсавий ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. 2015 йилдан бери ўзбек тилидаги ИхлосОрг исломий веб саҳифасида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion2 комментария

  1. Assalomu Aleykum Ustozlar men ta’lim va ilm organmoqchiman Allohni yaqinroq bilishni hohlayman Dinimni,Shariatimizni , Payg’ambarlarni va Payg’ambarimiz Muhammad (s.a.v) ni Tanishni Allohning suygan bandalaridan bolishni hohlayman faqat ollohni yolida bolsam deyman shunga bir ustoz kerak o’zimni ilmim unchalik emas men yaqinda namoz oqishni boshladim va qilgan ishlarimdan pushaymonman Allohni o’zi kechirsin sizlardek ustozlar va ahli ilmlar borligidan nihoyatda hursandman men ham sizlardek bolishni hohlayman shunga qandey qilib ta’lim va ilm olishni bilmayman shunga sizlarga murojat etdim bir boshidan ilm olishni hohlardim iloji bolsa menga bir ustoz kerak shu sizlarni ustoz deb bildim qandey qilib sizlardan tog’ri ilm organsam boladi shunga yordam bersangizlar Alloh sizlardan rozi bolsin ilimlaringizga va Alloh yolida qilayotgan ishlaringizga Barokot bersin javobingizni kutib qolaman

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
      Алҳамдулиллаҳ;

      Аввало, Аллоҳ таолодан сизни ҳидоётида собитқадам қилишини сўраб қоламиз!
      Дарс масаласига келсак, бошланғич илмлар ҳам онлайн тарзида эфирга узатилган. Шу дарслардан фойдаланишингиз мумкин.
      Масалан, “Араб алифбоси“, “Қуръон сабоқлари“, ҳамда “Араб тили дарслари” номли дарсларимиздан фойдаланинг.
      Аллоҳ таоло илмга рағбатингизни бунданда орттирсин, барчамизга амал қиладиган фойдали илм ато этсин!

      Дарслар учун Телеграм дастуридан махсус канал очилган:
      1) https://t.me/ArabAlifbosi
      2) https://t.me/ixlosorgarabtili

Reply To Umid Cancel Reply