Охирзамон қирғинлари (7)

0

Иккинчидан: яҳудийлик динининг уруш тушунчасига бўлган муносабати

Яҳудийлар жон ҳимояси ва душманни мағлубиятга учратиш учун уруш қилишни муҳим деб эътиқод қиладилар. Дарҳақиқат, “Ал-аҳдул қадим”[1] матнлари қурол-аслаҳалар ва урушлар ҳақидаги гаплар билан тўлиб тошган[2]. Унда жумладан шундай дейилади: “Яҳудий бўлмаган ҳар қандай кишини ўлдириш ҳалолдир. Зеро, қўшин Рабби айтади: “Чунки мен ер аҳолисининг ҳар бирига қарши қиличга чақираман[3].

Тавротда яҳудийлар қарши уруш қилишни истайдиган шаҳарлар икки қисмга бўлиниши айтилган.

1 – Узоқ шаҳарлар. Бу шаҳарлар аввало сулҳга чақирилади. Шаҳар аҳли сулҳга рози бўлсалар, яҳудийлар шаҳарни эгаллаб, ундаги барча одамларни қул қилиб оладилар. Акс ҳолда, шаҳарни қўлга киритгунга қадар қамал қилиш, ундаги барча эркакларни ўлдириш ва қолган барча нарсаларни ўлжа қилиб олиш буюрилган.

2 – Яқин шаҳарлар. Бу шаҳарлар яҳудийларга хос ваъда қилинган ерлар ичкарисида жойлашган бўлиб, у ердагиларни биронта қолдирмай қатл қилиш вожибдир. “Сифрут тасния”[4]да шундай дейилади: “10. Уруш учун шаҳарга яқинлашганингда уларни сулҳга чақир. 11. Агар шаҳар аҳли сулҳни қабул қилиб, дарвозаларини очса, у ердаги барча халқ сенга бўйсундирилади ва сен учун қулга айлантирилади. 12. Борди-ю, сулҳдан бош тортиб, сен билан урушса, шаҳарни қамал қил. 13. Агар Раб – илоҳинг шаҳарни қўлингга топширса, ундаги ҳамма эркакларни қиличдан ўтказ. 14. Аёллар, болалар, чорва моллари ва шаҳардаги барча нарсаларни ўзингга ғанимат қилиб оласан, Раб – илоҳинг сенга ато этган душманингнинг ғаниматларини оласан. 15. Бу ердаги халқлардан бўлмаган, сендан жуда олисдаги шаҳарларга ҳам худди шундай қиласан. 16. Раб – илоҳинг сенга насиба қилиб берган анави халқларга оид шаҳарларда бирор жонни тирик қолдирма. 17. Балки бу шаҳарларни мутлақо ҳаром деб билгин (поклагин)[5].

Талмуд[6] Талмуд (ин)”ноидаҳарлариданжонни қолдирмарни ўзигаҳам яҳудийлардан бошқаларни, хусусан насронийларни ўлдиришга чақирадиган сўзлар билан тўла. Чунки Талмуд назарида насронийлар золим ва бутпараст[7] ҳисобланади. Унда жумладан шундай дейилади: “Бани Исроилдан бўлмаган солиҳ кишиларни ўлдир. Яҳудийга бошқа миллатларга мансуб бирор кишини ҳалокатдан қутқариши ёки уни тушиб кетган чуқуридан чиқариши ҳаромдир. Чунки у бу билан бир бутпарастнинг ҳаётини сақлаб қолган бўлади[8]. “Инсон Ясуъ Носирий (Ийсо ибн Марям алайҳиссалом) ва унинг издошлари сингари кофирларни ўлдириши ва уларни ҳалокат чуқурига ташлаши лозим[9].

Қуръон оятларидан зоҳир бўлишича, яҳудийлар – воқеий томондан қаралса – ўзлари кутган Масиҳ келишидан олдин урушдан кўзланган мақсад фақат жонни ҳимоя қилиш деб тушунганлар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй Пайғамбар, Мусо замонидан кейинги Бани Исроилдан бўлган зодагон ва аслзодалар воқеасини билмадингизми? Ўшанда улар ўз пайғамбарларидан ўзларига бир подшоҳ тайин қилишни талаб қилиб, унинг бошчилигида Аллоҳ йўлида душманларига қарши жанг қилишларини айтишганида пайғамбар уларга: «Иш мен кутгандек бўлиб чиқса-чи, агар сизларга Аллоҳ йўлида жанг қилиш фарз қилинса, жанг қилмасаларингиз-чи?! Чунки қўрқоқлик қилиб, жангдан қочиб кетишларингизга кўзим етиб турибди», деди. Улар пайғамбарнинг сўзини (гумонини) рад қилиб: «Бизни Аллоҳ йўлида жанг қилишдан тўсадиган қандай монеъ бор экан, ҳолбуки душманларимиз бизни ўз диёрларимиздан қувиб чиқарган, қатл қилиб ва асирга олиб, бола-чақамиздан жудо қилган бўлса?!», дедилар. Аллоҳ уларга Ўзи тайин қилган подшоҳ билан бирга жангга киришни фарз қилганида (эса) улар қўрқоқлик қилдилар ва Аллоҳнинг фазли билан (собит турган) матонат кўрсатган озчиликдан ташқари ҳаммалари жангдан қочдилар. Аллоҳ аҳдларини бузувчи золимларни яхши билувчидир [Бақара: 246].

Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Бошқа умматлар барчани ҳар қандай яхши ишларга буюриб, ҳар қандай ёмон ишлардан қайтармаганлар ва бунинг учун жиҳод ҳам қилмаганлар. Балки уларнинг ичида мутлақо жиҳод қилмаганлари ҳам бор. Улардан Бани Исроилга ўхшаш жиҳод қилганларининг жиҳоддан мақсади мужоҳидлар одамларни ҳидоят ва яхшиликка даъват қилиши, уларни яхшиликка буюриши ва ёмон ишлардан қайтариши эмас, балки ҳужумкор золимга қарши уруш қилингани каби ўз ерларидан душманларини қувиб чиқариш бўлган холос. Зеро, юқоридаги оятда жиҳод қилишлари учун диёрларидан қувғин қилинганлари ва фарзандларидан жудо қилинганларини сабаб қилиб кўрсатишлари шунга далолат қилади. Шунча сабаб бўлишига қарамай жиҳодга буюрилган пайтларида бош тортдилар. Шунинг учун уларга ўлжалар ҳалол қилинмади[10].

[1] «Ал-аҳдул қадим» – яҳуд ва насоролар эътиқодида Мусо алайҳиссаломга мансуб бешта китоб, шунингдек, уларга илова қилинган китоблар мажмуи (таржимон).

[2] Қаранг: “Сифрут таквин” (14/14-16), “Сифрул қузот” (1/8-9, 3/16), “Сифру Яшуъ” (8/7-3), “Сифру Ирмиё” (46/4), “Сифру ахборил айёмис соний” (26/14), Асъад Саҳмароний, «Шуҳуду Яҳва: уларнинг пайдо бўлиши ва фикрлари» (90-96 бетлар), Муҳаммад Маржон, “Масиҳ инсонми ёки илоҳ?” (27-бет).

[3] “Сифру Ирмиё” (25/29), Шафиқ Маққор, “Масиҳийлик ва Таврот” (351-352 бетлар).

[4] “Ал-аҳдул қадим” ўз ичига олган бешта китобдан бири. Мазкур китобларга “Мусонинг беш китоби” ёхуд “Таврот” дейилади (таржимон).

[5] (20/10-17). Қаранг: “Яҳудийлар қирғини ва сионизм террори” (11-бет), “Протоколлар, яҳудийлик ва сионизм” (57-бет).

[6] Яҳудий руҳонийлари оғзаки нақл қилган, Тавротнинг шарҳи саналмиш китоб. Яҳудлар бу китобни Тавротдан ҳам кўпроқ улуғлашади ва асосан ундаги таълимотларга риоя қилишади.

[7] Қаранг: «Ал-канзул марсуд фи қавоиди талмуд” (90-бет).

[8] «Алканзул марсуд фи қавоиди талмуд” (90-94, 103-107 бетлар), «Фазҳут талмуд» (139-151бетлар).

[9] «Алканзул марсуд фи қавоиди талмуд” (106-бет).

[10] “Ал-истиқома” (2\203-204 бетлар, ўзгартиришлар билан). Қаранг: “Мажмуъ фатово Ибн Таймия” (28\124).

Изоҳ қолдиринг