Ҳаром амаллар: Ҳайз пайтида аёлига қўшилиш

0

Аллоҳ таолонинг сўзи: “Эй Пайғамбар, сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Сиз уларга айтингки, у ёқимсиз ва яқинлашган кишига зарарли нарсадир. Ҳайз пайтида то қон тўхтагунича аёлларингизга қўшилишдан сақланинглар” (Бақара сураси, 222).

Аёл киши поклангандан кейин ҳам то ғусл қилмагунга қадар эр унга яқинлашмайди: “Қон тўхтаб, ғусл қилганларидан сўнг, Аллоҳ ҳалол қилган ўринга қўшилинглар” (Бақара сураси, 222).

Бу гуноҳнинг нақадар нафратли эканига ушбу ҳадис ҳам далолат қилади: “Ким аёлига ҳайз пайтида ёки унинг орқа авратига яқинлик қилса ҳамда фолбинга борса, Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нозил қилинган нарсага (динга) кофир бўлибди” (Термизий ривояти).

Ким қасддан эмас, балки билмаган ҳолда янглишиб шундай қилиб қўйган бўлса, истиғфор айтиб, тавба қилиши ҳамда хушёрроқ бўлиши лозим. Аммо қасддан – билиб туриб, нафсига қул бўлган ҳолда қилган бўлса, каффорат ҳақида келган ҳадисни саҳиҳ деган аҳли илмларнинг сўзларига кўра унга каффорат вожиб бўлади. Каффоратнинг миқдори бир ёки ярим динордир. Баъзи олимлар: “Бу икки миқдор ўртасида ихтиёрлидир”, дейишган. Агар ҳайзнинг аввалида – қон кўплигида қўшилса, бир динор ва агар ҳайзнинг охирида – қон камайганида ёки ғусл қилишдан аввал қўшилса, ярим дийнор каффорат беради, деган уламолар ҳам бор. Бир дийнор муомаладаги ўлчовга кўра 25,4 грамм тилла бўлади. Шунинг ўзини ёки қийматини садақа қилади.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг