Ҳаром амаллар: Хотинлар ўртасида адолат қилмаслик

0

Аллоҳ таоло ўзининг азиз Китобида хотинлар ўртасида адолат қилишни амр этиб шундай деди: “Эй эркаклар, ҳар қанча уринмангиз, муҳаббат ва қалб мойиллиги борасида хотинлар ўртасида тўла адолатни асло рўёбга чиқара олмайсизлар. Шундай экан, ёқтирмай қолган хотинингизни муаллақа – яъни, на эрлик ва на талоқ қилинган – ҳолда ташлаб қўйиб, гуноҳкор бўлманглар. Ишларингизни ислоҳ қилсангиз, хотинларингиз ўртасидаги тақсимда адолатли бўлсангиз ва улар ҳақида Аллоҳ таолодан тақво қилсангиз, албатта Аллоҳ таоло бандаларини кечирувчи ва уларга раҳмли бўлган Зотдир” (Нисо сураси, 129).

Адолат дегани тунашда, едириб-ичириш ва кийдиришда ҳар бирининг ҳаққини адо этишдир. Бунга қалбнинг муҳаббати кирмайди, чунки банда қалбига эгалик қила олмайди. Айрим кўпхотинли эрлар аёлларидан бирига оғиб кетиб, шуникида кўпроқ тунаб, шунга кўпроқ инфоқ қилиб, бошқасини ташлаб қўяди. Шубҳасиз, бундай қилиш ҳаромдир. Аёллари ўртасида адолат қилмайдиган эрларнинг қиёматдаги ҳоли ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ этиб бундай деганлар: “Кимнинг икки хотини бўлиб, биттаси томонга оғиб кетса, қиёмат куни ярми шол ҳолда келур” (Абу Довуд ривояти).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг