Пайғамбар уйида бир кеча: биринчи аёлнинг ҳикояси

1

Ойша розияллоҳу анҳо айтиб берган бу ҳикоядаги йиғинда ғийбат қилинмоқда. Ўзи аёллар йиғинларининг аксари шунақа бўлади.

Қиссанинг бошида айтилган бу аёл биринчи  раунддаёқ эрини қақшатгич зарба билан нокаут қилиб: “Эрим чиқиш қийин бўлган тоғ чўққисидаги  озғин туя гўштига ўхшайди”, – дея гап бошлади. У эрини озғин туя гўштига ўхшатди. Маълумки, кўпчилик туя гўштини ёқтирмайди. Туя гўшти ўзи ёқимсиз бўлгани етмагандай, устига-устак озғин туя гўшти. Агар семиз туянинг  гўшти бўлганда ҳам эплаб ейиш мумкин. Аммо, бу каби гўшт учун ким ҳам ўзини машаққатга отиб, тоғ чўққисига тирмашиб чиқарди?!

“Чиқай десанг осонмас, олай десанг семизмас” – сўзини давом эттирди аёл. Яъни, тоққа чиқиш осон бўлса эди, ориқ туя гўшти бўлса ҳам олиб тушардик.  Қўй ёки мол гўшти бўлса эди,  қийналиб бўлса ҳам тоққа чиқишга арзир эди. Бу аёл “Эрим  хулқи ёмон бўлиши билан бирга менга бўлган муомаласи ҳам ёмон. Уни рози қиламан десанг худди баланд тоққа тирмашиб чиққандек бўласан” – демоқчи. Ҳақиқатдан ҳам баъзи бир одамлар борки, уларни рози қилиш ўта мушкул. Бу одамни рози қилиш худди тик қояга тирмашиб чиқишдек қийин. Бу аёл эрини шундай тасвирламоқда.

(Давоми бор)

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion1 dona sharh

  1. Pingback: Пайғамбар уйида бир кеча (1)

Изоҳ қолдиринг