Ҳаром амаллар: Бегона аёлларга қараш

0

“Эй Пайғамбар, мўминларга айтинг, улар ўзларига ҳалол бўлмаган аёллар ва авратларга қарашдан кўзларини тийсинлар ва жинсий аъзоларини Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан сақласинлар. Мана шу улар учун энг покиза ишдир. Албатта, Аллоҳ улар нима қилишаётганидан хабардор Зотдир” (Нур сураси, 30).

Ҳадиси шарифда: “Кўзнинг зиноси қарашдир” (Имом Бухорий ривояти), дейилган (яъни Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қараш).

Аммо бундан шаръий эҳтиёж юзасидан қараш – совчи юборган кишининг, табибнинг қараши мустаснодир.

Аёл кишининг ҳам бегона эркакларга боқиши ҳаромдир. Қуръони каримда: “Мўмина аёлларга айтинг, кўзларини ўзлари учун ҳалол бўлмаган авратларга қарашдан сақласинлар, жинсий аъзоларини Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақласинлар!” дейилган (Нур сураси, 31).

Шунингдек, ҳали соқоли чиқмаган ва чиройли болаларга шаҳват билан қараш ҳам ҳаромдир. Яна эркак эркакнинг авратига, аёл аёлнинг авратига қараши ҳам мумкин эмас. Қараш ҳаром бўлган авратни ушлаш, ҳатто мато билан бўлса-да, ҳаромдир. Баъзиларнинг: “Ҳақиқий эмас-ку”, деган “ҳужжат” билан беҳаё суратлар ва фильмларни томоша қилишлари эса, шайтоннинг уларни ўйнатиши бўлиб, бундай ишлар бузуқлик ва шаҳватни жунбушга келтириши очиқ-ойдин маълумдир.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг