Аллоҳ суйган бандалар: Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш (1)

0

Аллоҳ таоло деди: “Улар Аллоҳни ягона ҳақ илоҳ деб эътиқод қиладилар, Аллоҳдан бошқа бирон илоҳга дуо ва ибодат қилмайдилар…” (Фурқон, 68).

Аллоҳ суйган бандалар ибодатни ёлғиз Аллоҳ азза ва жалла учун холис қиладилар. Қандай бўлишидан қатъи назар ибодат турларидан биронтасини, хоҳ у муқарраб фаришта бўладими ё пайғамбар-элчими ё авлиё бўладими, Аллоҳдан ўзгага қилмайди.

Ибодат нима?

Ибн Таймия рaҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган ҳар қандай зохирий ва ботиний сўз ва амалларни ўз ичига олган умумий бир калимага ибодат деб айтилади”.

Уламолар ибодатни тўрт қисмга ажратганлар:

  • бадан билан бажариладиган ибодатлар баданий ибодатлар дейилади. Намоз, рўза, руку, сажда, эътикоф, ҳаж ва тавоф каби ибодатлар шу турга киради;

  • мол-дунёга тааллуқли бўлган ибодатлар. Закот, садақа, қурбонлик ва назрга ўхшаш ибодатлар молиявий саналади;

  • қалбга билан боғлиқ ибодатлар қалбий ибодатлар саналиб, хавф-қўрқув, ўзни хор тутиш, синиқлик, итоаткорлик, камтарлик, муҳаббат, таваккул, тавба, паноҳ тилаш, умид ва улуғлаш кабилар шу жумладандир;

  • тил билан айтиладиган ибодатлар қавлий ибодатлар дейилади. Унга қасам ичиш, ёрдам сўраш, паноҳ сўраш, дуо ва Қуръон ўқиш кабилар киради.

    (давоми бор)

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг