Қунут дуоси қачон ва қандай ўқилади?

2

Савол:

Қунут дуоси қачон ва қандай ўқилади?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Қунут дуоси намознинг маълум бир ўрнида ўқиладиган дуодир. Қунут дуоси витр намозининг охирги ракаатида рукудан олдин ёки кейин ўқилади. Бироқ рукудан кейин ўқилгани афзалроқ. Шунингдек, мусулмонларнинг бошига бирон кулфат тушганида шу мусибат аригунча беш маҳал фарз намозларнинг охирги ракаатида ўқилиши ҳам мумкин. Фақат бомдод намозида доимий тарзда қунут ўқиш тўғрисида саҳиҳ далил келмаган.

Абу Молик Ашжаий айтади: “Мен отамдан: “Ота, сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али разияллоҳу анҳумнинг орқасида намоз ўқигансиз. Улар бомдодда қунут дуосини ўқишармиди?”, деб сўрадим. Отам: “Ўғлим, бу иш бидъатдир”, дедилар” (Саҳиҳ ҳадис. Абу Довуддан бошқа сунан соҳиблари ва имом Аҳмад ривоят қилган).

Юқоридаги ҳадисга биноан беш вақт намозларда фақат мусулмонлар бошига бирон жиддий мусибат тушган пайтлардагина қунут ўқиш жоиз.

Қунут дуоси витрда доимий тарзда ўқилмайди. Аксинча, гоҳ-гоҳида ўқиш суннатга мувофиқдир. Қунут ўқишда қўлларни кўкрак баробарича кўтариб туриш мустаҳаб. Бу ҳақда Умар разияллоҳу анҳудан саҳиҳ ривоят келган (Байҳақий ривоят қилиб, саҳиҳ деган 2/210), валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion2 fikr

  1. Ассаламу алайкум! Араб тилини мукаммал ургангим келяпти . Лекин кандай ва кайси сайтдан урганиш афзаллигини билмаяпман. Ёшим 50 дан ошди. Ёш ахли илмлардан урганай десам, купайишиб келилар жамоат булиб каттарок ёшдагилар деб айтишяпти. Мени ёшимда эса чукур илм олишга унчалик кизикмайди экан купчилик . Мен нима килай куронни тушуниб укигим келяпти?

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
      Саҳифамиздаги “Араб тили дарслари” туркум дарсларимиздан фойдаланишни тавсия қиламиз.
      Араб тили дарслари учун Телеграм дастуридан махсус канал очилган. Каналга қуйидаги боғич орқали уланишингиз мумкин:
      https://t.me/ixlosorgarabtili
      Аллоҳ таоло илмга рағбатингизни яна орттирсин!

      Агар араб алифбосини ўрганмоқчи бўлсангиз, унда “Араб алифбоси” номли туркум дарсларимизга мурожаат қилинг.
      Бу дарсликнинг Телеграм каналига қуйидаги боғич орқали аъзо бўлишингиз мумкин:
      https://t.me/ArabAlifbosi

Изоҳ қолдиринг