Аллоҳ суйган бандалар: Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш (11)

0

Муҳаббат нима?

Азиз биродар, муҳаббатнинг не эканини тил билан тушунтириб бўлмайди. Балки унинг таъмини тотган, ҳаловатини ҳис қилган, ўзи яхши кўрган Парвардигорига яқинлиги билан мамнун бўлган, қалби соф ва хотиржамликка эришган инсонгина муҳаббатнинг нима эканини, унинг ҳақиқатини билади.

Аллоҳни яхши кўришга элтувчи сабаблар

  • Қуръонни тадаббур билан, мазмун ва моҳиятини англаб ўқиш;

  • фарз намозларидан ташқари нафл ибодатларни кўпайтириш билан Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилиш;

  • ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ таолони қалб, тил ва амал билан доим ёд этиш;

  • ҳавойи нафс устунлик қилган дамларда Аллоҳ яхши кўрган нарсаларни ўзи яхши кўрганидан афзал билиш;

  • Аллоҳнинг исм ва сифатларини қалб билан мушоҳада қилиш, унинг таъсирини ҳис этиш ва мана шу маърифат бўстонида сайр этиш;

  • Аллоҳнинг яхшиликлари, эҳсонлари ва ошкора-ю яширин неъматларини мушоҳада қилиш;

  • Аллоҳ ҳузурида хокисор туриш;

  • Аллоҳ таоло дунё осмонига тушадиган вақт – кечанинг охирги учинчи қисмида хилватда ёлғиз қолиш, Қуръон ўқиб, истиғфор ва тавба билан машғул бўлиш;

  • Аллоҳни сидқидилдан яхши кўрувчи инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиш. Уларнинг пурмаъно сўзларидан баҳра олиш. Гапириш фойда бўладиган, ўзининг ёки биродарининг иймони зиёда бўладиган ҳоллардагина гапириш;

  • қалб билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасини тўсиб қўядиган сабаблардан узоқ бўлиш.

    (давоми бор)

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг