Ҳаром амаллар: Тилла ва кумуш идишларни ишлатиш, уларда еб-ичиш

0

Ҳозирда деярли барча “Уй-рўзғор буюмлари” дўконларида, уйларда ва меҳмонхоналарда тилла ё кумушдан ёки уларнинг суви юритилган идишлар учрайди. Ундан ташқари ҳозирда одамлар бир-бирларига нафис тилла идиш-товоқларни совға қилишмоқда. Баъзилар бундай идишларни сотиб олмасалар-да, лекин уларни бировларнинг уйларида ёки тўйларда ишлатадилар. Буларнинг бари ҳаром қилинган ишлардир. Зеро, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай идишларни ишлатувчиларга оғир таҳдидлар келган. Жумладан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кумуш ёки олтин идишларда еб-ичган киши қорнига жаҳаннам оташини суқаётган бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳукм барча идиш-товоқларга, яъни ликобча, қошиқ, чопқи, пичоқ, патнис ва бошқа идишларнинг барига тааллуқлидир. Баъзилар  “Биз уларни ишлатмаймиз, фақат зийнат учун токчаларга териб қўямиз”, дейишади. Аммо уларни ишлатиб қўйишнинг олдини олиш мақсадида бу иш ҳам жоиз эмасдир.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг