Ҳаром амаллар: Чақимчилик

0

Одамлар орасини бузиш мақсадида гап ташиш ўзаро алоқалар бузилишига ҳамда адоват ва хусумат гулханини аланга олишига асосий сабаблардан бири бўлиб келмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундайларни койиб шундай дейди: “(Эй Муҳаммад), сиз ҳар қандай пасткаш ва ночор қасамхўрга, ғийбатчи ва гап ташувчига итоат этманг!”  (Қалам, 10-11).

Ҳузайфа разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Қаттот (яширинча гап пойлаб сўнг бошқаларга етказадиган кимса) жаннатга кирмайди” (Имом Бухорий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина боғларидан бирининг ёнидан ўтаётиб қабрларида азобланаётган икки кишининг овозини эшитдилар ва бундай дедилар: “Бу иккиси азобланишяпти. Катта гуноҳ учун азобланмаяптилар”. Сўнгра айтдилар: “Ҳа, (бошқа бир ривоятда: «у катта гуноҳ экан»). Улардан бири сийдикдан сақланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди” (Имом Бухорий ривояти).

Гап ташишнинг энг ёмон турларидан бири орага совуқлик тушириш учун эрни хотинга ёки хотинни эрга ёмонлаб гап ташишдир. Шунингдек, бирон ишхонада ўзаро ходимлар ўртасида раҳбар ёки масъул шахсларга гап ташиб ҳамкасбига зарар етказишга уринадиганлари бўлади. Буларнинг бари ҳаром ишлардандир.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг