Убудият рисоласи (7): Ҳақиқатни билиб, қабул қилмаслик

0

Инсон ҳақиқатни билганидан кейин кибру ҳавога берилиб, уни қабул этишдан бош тортса, шунчаки билишнинг ўзи унга асло фойда бермайди.

Аллоҳ таоло деди:

Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизалар)ни инкор этдилар. Энди у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг”.

Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар (яъни, илоҳий китобларида у ҳақда ўқишган). Ва албатта, улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни беркитадилар”.

“(Эй пайғамбар), уларнинг гаплари шак-шубҳасиз сизни маҳзун қилишини билурмиз. Зеро, улар сизни ёлғончига чиқармайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар”.

Банда Аллоҳни оламларнинг Рабби деб эътироф этса, Аллоҳни яратувчи, ризқ берувчи, деб ишонса, Аллоҳдан сўраса, Аллоҳга таваккул қилса-ю, лекин Аллоҳга қўшиб шайтонга ҳам ибодат қилса, ҳаргиз мусулмон бўлмайди.

Рубубиятга – Аллоҳнинг Раб эканига иқрор бўлишнинг ўзи жаннат аҳлини жаҳаннам аҳлидан ажратиб бермайди. Аллоҳ таоло айтди:

Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”.

Қасамки, агар улардан «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта, «Аллоҳ», дерлар”.

“(Эй пайғамбар,) Уларга айтинг: «Агар билгувчи бўлсангизлар, айтинглар-чи, бу Ер ва ундаги бор жонзот кимники?» Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Шундай экан, шундан ибрат-эслатма олмайсизларми?!» 

Изоҳ қолдиринг