Ҳаром амаллар: Уч киши бўлганда бири қолиб иккисининг пичирлашиши

0

Бу иллат давраларда учрайдиган иллатлардан бўлиб, мусулмонлар ўртасига тафриқа тушишига, бир-бирларига нисбатан қалбларида ёмон гумон ва адоват уйғонишига олиб боради. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг ҳукми ва сабабини баён қилиб, шундай деганлар: “Уч киши бўлсанглар, то одамларга қўшилмагунингизча бирингиз қолиб иккитангиз ўзаро пичирлашмасин. Чунки бу уни (яъни учинчингизни) ранжитади” (Бухорий ривояти; «Фатҳ ал-Борий», 11/83).

Бу ҳадис бир кишини ажратиб, қолганлари ўзаро пичирлашган тўрт кишига ҳам ёки ундан кўп сонли кишиларга ҳам тааллуқлидир. Шунингдек, икки кишининг бир-бири билан учинчилари тушунмайдиган тилда сўзлашиши ҳам пичирлашиш билан баробар.

Албатта, икки кишининг ўзаро пичирлашуви қайсидир маънода учинчиларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади ва айни дамда қалбида ҳамроҳлари ҳақида  турли ёмон гумонлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг