Убудият рисоласи (8): Аллоҳни таниган мўмин бандалар

0

Аллоҳнинг мўмин бандалари[1] эса, Аллоҳ таоло барчанинг Рабби, яратувчиси, эгаси эканини билиш билан бирга, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини билиб, Аллоҳга ва Расулига итоат қиладилар. Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб, бандалик вазифасини бажаришда Аллоҳдан ёрдам сўрайдилар.

Фотиҳа сурасида айтилади:

Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”.

Мўминлар динимиз уларни амри-маъруф ва наҳий-мункар қилишга (яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтаришга) буюргани, кофир ва мунофиқларга қарши курашишга чақиргани учун қўлларидан келгунча динни ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қиладилар. Инсон қалин кийим билан совуқдан сақлангани, таом билан очликни кетказганидек, мўминлар яхшилик билан ёмонликни даф қиладилар.

Мана шу сифатлар Аллоҳ ва Расули саллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган бандаларнинг сифатидир.

[1]  Юқорида таъриф этилган хос маънодаги бандалар назарда тутилмоқда.

Изоҳ қолдиринг