Аллоҳ суйган бандалар: Тавба қилиш (8)

0

Иккинчи шарт: Қилган гуноҳига афсус-надомат чекиш

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят этишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Гуноҳга) афсус-надомат чекиш тавба қилишнинг айни ўзидир”, деганлар Аҳмад, Бухорий (“ат-Тарих”да), Ибн Можа ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (6678) саҳиҳ деган).

“Афсус-надомат” деганда киши қилган гуноҳини эслаб ғам-қайғуга ботиши, кўзидан ёш қуйилиб, изтироб чекиши тушунилади.

Чинакам афсус-надоматнинг белгиси борми? Бор! Киши юрагини ўша гуноҳ ишининг ёқимли мазаси эмас, унинг аччиқ таъми эгалласа, гуноҳга қизиқиш ўрнини ундан нафратланиш туйғуси қопласа, демак, афсус-надомати самимийдир.

Киши бошқалардан айб ва кир қидирадиганлардан бўлмаслиги, аксинча ўзини айблаши, ўз нафсини тергаши, ҳаётда ҳар бир қадамини гуноҳдан эҳтиёт бўлиб, ҳадиксираган кўйи босиши ҳам афсус-надомат самимийлигининг белгисидир.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг