Аллоҳ суйган бандалар: Тавба қилиш (10)

0

Тўртинчи шарт: Зиммасидаги бировнинг ҳаққидан қутулиш

Бир киши бировнинг нарсасини ўғирлаган бўлса, сўнг гуноҳига тавба қилмоқчи бўлса, энг олдин эгасига молини қайтаради ва ундан кечирим сўрайди. Ёки бир мусулмонни ғийбат қилган бўлса, ундан розилик сўрайди.

Бу ишлар билан бир қаторда Аллоҳ таолодан тавбасини қабул этишини, уни рад этмаслигини сўраб дуо қилади. Ҳаёти давомида қайта шу гуноҳни қилиб қўйишдан қўрқиб яшайди. Мана шу қўрқув жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардандир. Аллоҳ таоло мўмин бандалари тилидан бундай дейди: “Улар айтадилар: «Биз дунёда аҳли оиламиз ҳузурида эканмиз, Раббимизнинг азоби ва жазосидан қўрқар эдик. Аллоҳ бизга ҳидоят ва тавфиқ ато этди ва бизни жаҳаннам азобидан сақлади. Биз илгари ёлғиз Унинг Ўзига илтижо қилар эдик” (Тур, 26-28).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг