Аллоҳ суйган бандалар: Лағв-беҳуда ишлардан юз ўгириш (5)

0

Фуқаҳоларнинг куй-қўшиқ ҳақидаги сўзлари

  1. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари карнай-сурнай, ноғора ва бошқа мусиқа асбобларининг барча турини эшитиш ҳаромлиги ва унинг фосиқликни келтириб чиқарадиган гуноҳ эканини очиқ айтганлар”.

  2. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ деди: “Бундай ишларни (яъни куй-қўшиқ эшитишни) бизда фосиқ кимсаларгина қилади”.

  3. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди: “Куй-қўшиқ сафсата ва ботилга ўхшаш ёмон кўрилган, беҳуда ишдир. Ким қайта-қайта шу ишни қилса, гувоҳлиги қабул қилинмайдиган аҳмоқ бўлади”.

  4. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ деди: “Куй-қўшиқ қалбда нифоқни ўстиради. Мен уни ёқтирмайман”.

Демак, Аллоҳ суйган бандалар йўлини тутиб, муҳсин даражасига чиқишни истаган кишилар ёлғон ва туҳмат йиғинларидан, фисқ-фужур ва гуноҳ давраларидан узоқ туришлари лозим. Аксинча, яхшилик, эзгулик йиғин ва давраларига қатнашиб, Аллоҳ таолонинг розилигини топишга ҳаракат қилишлари керак.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг