Ҳаром амаллар: Гап пойлаш

0

Аллоҳ таоло деди: “Айғоқчилик қилманглар”  (Ҳужурот, 11).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким гаплари эшитилишини хоҳламаган қавмнинг гапини пойласа, эшитишга уринса, қиёмат куни қулоғига эритилган қўрғошин қуйилади” (Табароний «Кабир»да (11/248-249) ривоят қилган. Албоний. «Саҳиҳ ал-жомеъ», 6004).

Агар инсон уларга зарар етказиш мақсадида уларга билдирмай гапларини бошқаларга етказадиган бўлса, у ҳолда жосуслик гуноҳи устига яна бир гуноҳни орттирган бўлади. Бундай кимса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида айтган кишилардан бўлиб қолади: “Қаттот (пинҳона гап пойлаб, сўнг уни бошқаларга етказадиган одам) жаннатга кирмайди” (Бухорий ривояти. «Фатҳ ал-Борий», 10/472).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг