Турли кўринишларда жинсий яқинлик қилиш жоизми?

4

Савол:

Ассалому алайкум! Эр-хотин яқинлик қилишда ҳайз ҳолатида ёки орқасига яқинлик қилиш мумкин эмаслигини биламиз. Саволим шуки, аёлга яқинлик қиладиган жойига яқинлик қилишнинг турли кўринишлари бор, шу кўринишларнинг барчаси жоизми ёки тақиқланганлари ҳам борми?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Эр хотинининг олдига хоҳлаган кўринишида яқинлик қилиши, яқинлик қилиш асносида гапириши ҳам мумкин. Бунда ҳеч қандай тақиқлаган муайян бир кўриниш йўқ. Бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Яҳудлар: “Аёлнинг олдига орқасидан яқинлик қилса, бола ғилай туғилади” – дейишарди. Шунда қуйидаги оят нозил бўлди: “Аёлларингиз сизларнинг экинзорингиздир, уларга хоҳлаганингиздек яқинлик қилаверинглар” (Бақара: 223). Хоҳласа энгаштиради, хоҳласа энгаштирмайди. Муҳими, мўлжал аниқ бўлса бўлди” (Муслим (118, 3527) ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: “Мадинадаги ансорлар исломни қабул қилишларидан олдин мушрик бўлиб, у ердаги аҳли китоб яҳудлари билан бирга яшар, аҳли китобларни ўзларидан афзал деб билар, шунинг учун кўп ишларда уларга тақлид қилар эдилар. Аҳли китоблар доим аёлларни ёнбошлатиб яқинлик қилардилар. Негаки, бу ҳолатда аёлларнинг аврати очилиб қолмайди. Ансорлар бу ишда ҳам аҳли китобларга тақлид қилишган эдилар. Қурайшликлар эса аёлларга яқинлик қилганда уларни бутунлай ечинтириб, олди тарафидан, орқа тарафидан, ётқизиб, ҳар турга солиб лаззатланишарди. Муҳожирлар Мадинага келишганида уларнинг бири ансорлардан бирига уйланди ва у билан яқинлик қилишда шу услубларни қўлламоқчи бўлди. Бироқ аёл бунга рози бўлмай, унга: “Бизнинг урфга кўра, аёлларга яқинлик қилишда, улар ёнбошлатиб қўйилади. Яқинлик қилмоқчи бўлсангиз, шундай қилинг, бўлмаса яқинлик қилманг” – деди. Бу масала катталашиб, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етиб борди. Шунда “Аёлларингиз сизларнинг экинзорингиздир, уларга хоҳлаганингиздек яқинлик қилаверинглар” (Бақара: 223) ояти нозил бўлди. (Абу Довуд (2164) ривояти).

Хулоса шуки, агар аёлнинг олдига яқинлик қилинадиган бўлса ва аёл ҳайз ёки нифос ҳолатида бўлмаса, унда яқинлик аёлнинг олд ёки орқа тарафидан, ётқизиб, ёнбошлатиб, оёқларини кўтариб, устига чиқариб ёки устига чиқиб, хуллас ҳар қандай кўринишда қилиниши жоиз, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion4 fikr

  1. Отабек

    Аллох роози булсин.хакда хаё йук дегандай.мусулмонлар доимо хак ни талап килип.хакка интилип яашашсин.баьзи бир мулла домлаларимизга ухшап.исломни тор ва жуда мулойим содда килип курсатишади.биз учун мухими хак булса уша ислом.

    • Абу Анас Ҳабибуллоҳ

      Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бу масалада бироз очиқроқ ёзганимиз учун баъзи биродарлардан дашном ҳам эшитдик. Лекин одамларнинг миясига сингиб қолган нотўғри тушунчаларни бартараф этиш учун шундай йўл тутишни лозим деб топдик. Ўйлайманки, муҳтарам ўқувчиларимиз ҳам бу борада бироз одобдан чиққанимиз учун бизни маъзур кўрадилар.

  2. Асалалому алекум сизга бмрта саволим бор ер ва хотин бехое кино курса буладима

  3. Pingback: Никоҳ кечаси одоблари

Изоҳ қолдиринг