Нуҳ алайҳиссаломнинг ўзи тўғрисидаги айрим хабарлар зикри (10)

2

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўзи тўғрисидаги айрим хабарлар зикри

Аллоҳ таоло шундай дейди: “Зеро, у “шакур” – доимо шукр қилгувчи банда эди” [Исро:3].

Айтишларича, Нуҳ алайҳиссалом еган таоми, ичган ичимлиги, кийган кийими, қўйингки барча ҳолатлари учун Аллоҳ таолога ҳамду сано айтар экан.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта Аллоҳ таоло банданинг бир луқма таомни еб, сўнгра шунга ҳамд айтгани ва бир қултум сув ичиб, сўнгра шунга ҳамд айтгани учун ундан рози бўлади[1].

Тўғрироғи шуки, “шакур”, яъни кўп шукр қилувчи банда қалб, тил ва аъзолар билан бажариладиган барча тоат-ибодатларни қилувчи бандадир. Зеро, шукр қилиш униси билан ҳам, буниси билан ҳам бўлади. Шоир шундай дейди:

Мендан сизга уч нарса роҳат-фароғат улашган:

Қўлим,  тилим, бири  парда ортидаги қалбимдир

[1] Имом Аҳмад (3/117), Муслим (2734), Термизий (1816) ва Насоий “Кубро”да (4/202/ 6899) ривоят қилганлар.

Discussion2 комментария

    • Абу Анас Ҳабибуллоҳ

      Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ!

Изоҳ қолдиринг