Ҳуд алайҳиссалом қиссаси (1)

1

Од қабиласи ва уларнинг уй-жойлари

Ҳуд алайҳиссалом Од деб номланмиш қабиладан ҳисобланиб, улар Аҳқоф, (яъни қум тепаликлари)да яшовчи араб жинсига мансуб кишилар эдилар. Бу жой Умон билан Ҳазрамавтнинг ўртасидаги Яман минтақасида, Шаҳар деб номланмиш денгиз бўйида жойлашган шаҳарчадан иборат бўлиб, улар яшаган водий Мўғис деб номланар эди.

Бу қабила асосан баланд устунли чодирларда истиқомат қилар эдилар.  Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз бошқа юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устунли чодирлар эгаси бўлган Эрам шаҳридаги Од қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини кўрмадингизми?” [Фажр: 6-8].  Улар аввалги Од қабиласидирлар. Иккинчи Од қабиласи эса улардан анча кейинроқ яшаб ўтганлар. Бу ҳақда биз ўрни келганида баён қилиб ўтамиз. Аввалги Од Эрам шаҳри аҳолисидир. Аллоҳ таолонинг: “бошқа юртларда ўхшаши яратилмаган” – деган сўзидаги “ўхшаши” сўзидан мақсад “унга ўхшаш қабила”дир. Баъзилар бундан мақсад “унга ўхшаш устунлар”, деганлар. Бироқ “Тафсир” китобида баён қилганимиздек, биринчи фикр тўғрироқдир.

Кимда ким Эрам шаҳри гоҳида Шомда, баъзида Яманда, баъзида Ҳижозда ва айрим вақтларда улардан бошқа жойларда айланиб юрадиган шаҳар деб даъво қилса, албатта далилсиз ва ҳақиқатдан жуда йироқ гапни айтган бўлади.

Discussion1 комментарий

Reply To Rustam Cancel Reply