Нажосатларни тозалаш: ҳайз қони

0

Учинчи масала: нажосатларни тозалаш

  1. Ҳайз қонини тозалаш:

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир аёл келиб шундай деди: “Аёллардан бирининг кийимига ҳайз қони тегса, нима қилади?”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга айтдилар: “(Кийимнинг қон теккан жойини) ишқалаб, сув билан ювасан, сўнг уни кийиб намоз ўқийверасан[1].

Демак, мазкур ҳадисга биноан аввало кийимда қотиб қолган қонни ишқалаб кетказиш, сўнг уни ювиш зарур. Бундай кийимни ювиш Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон Умму Қайс бинти Меҳсан розияллоҳу анҳодан саҳиҳ санад билан ривоят қилишган ҳадисда ҳам очиқча айтилади. Мазкур ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Қонни чўп (ёки шунга ўхшаш бирон нарса) билан қириб ташлаб, сўнгра ювгин[2].

Эслатма: нажосатнинг ўзи кетгач, унинг асорати қолишининг зарари йўқ. Айниқса, нажосат асоратини кетказиш машаққатли бўлса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сенга сув (яъни кийимни ювишинг) кифоя қилади, (кийимда қон) асорати қолишининг зарари йўқ[3].

[1] Бухорий (227), Муслим (291), Термизий (138), Насоий (1/52) ва Ибн Можа (629) ривоят қилишган.
[2] Ҳасан. Ибн Хузайма (277), Ибн Ҳиббон (1395), Абу Довуд (363) ва Насоий (1/154) ривоят қилишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Фатҳул Борий”да (1/334): “Ҳадис санади саҳиҳ”, дейди.
[3] Саҳиҳ. Абу Довуд (365) ва Аҳмад (2/364) ривоят қилишган.

Изоҳ қолдиринг