Эмизикли аёл жунуб холатида бола эмизиши жоизми?

0

Савол:

Эмизикли аёл боласини жунуб холатида эмизишга тўғри келиб қолса, эмизса бўладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Эмизикли аёл боласини жунуб ҳолида эмизса бўлади. Бунинг ҳеч қандай зиёни йўқ. Чунки жунуб бўлиш билан инсон нажас бўлиб қолмайди. Жунуб инсон Қуръонни ушлаш, ўқиш, Каъбани тавоф қилиш ва намоз ўқиш каби айрим ибодатлардан ман қилинган, холос, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг