Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоизми?

0

Савол:

Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоизми? Агар мумукин бўлса, қандай кўринишда бўлади?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Тўғрироқ фикрга кўра, аёл киши аёлларга имомлик қилиши жоиз. Бунга Абу Довуд (591) ривоят қилган қуйидаги ҳадис далил бўлади: Умму Варақа бинти Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уйида бир муаззин тайинлаб олишга рухсат сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бердилар ва уни уйидаги аёлларга имомлик қилишга буюрдилар (ҳасан ҳадис).

Аёл киши аёлларга имомликка ўтганида олдинга чиқмайди. Балки сафнинг ўртасида туради. Чунки Умму Салама онамиз аёлларга имомлик қилганларида улар билан сафда  (яъни олдинга чиқмаган ҳолда) турганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да келтирган). Шунингдек, аёллар сафда зич бўлиб турадилар. Негаки, бу борада аёл билан эркак ўртасида фарқ бор эканига бирон бир далил йўқ, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг