Жума намозига чиқишнинг ҳукми нима?

0

Савол:

Жума намозига чиқишнинг ҳукми нима?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Жума намозига чиқиш эркаклар учун фарз. Бунга: “Эй иймон келтирганлар, жума куни намозга (яъни жума намозига) азон айтилса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар” – ояти далил бўлади. Жума намозига бепарво бўлиш мусулмон кишига асло ярашмайди. Имом Муслим (654) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума намозига чиқмаганларни уйлари билан қўшиб ёқиб юбориш истагида эканларини билдирганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Ким уч марта жума намозини беэътиборлик қилиб қолдирса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр уриб қўяди” – деганлар (Термизий (500), Абу Довуд (1052) ривояти), валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг