Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қилиш жоизми?

0

Савол:

Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қилиш жоизми?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Саволда маҳрам бўлмаган яқин қариндошлар назарда тутилган бўлса керак. Негаки, маҳрамлар ўзаро никоҳланишлари ҳаром эканида ҳеч қандай хилоф йўқ. Яқин қариндошлар ўртасида ўзаро никоҳланиш жисмоний ва тиббий жиҳатдан зарар, деган гапларни асоссиз деб биламан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор бир ҳадисда бу иш зарарли экани ривоят қилинмаган. Одатда бу гапни табиблар кўп айтишади. Улар нимага асосланиб айтишлари бизга қоронғу. Бизга Аллоҳ таоло ҳалол ва ҳаромни баён қилган. Умар розияллоҳу анҳудан: “Бегоналардан уйланинглар, шунда қувватли бўласизлар” деган маънода ривоят қилинган асар саҳиҳ эмас. Аксинча, бунинг зиддини ифодаловчи саҳиҳ хабарлар бор. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳони жиянлари Али розияллоҳу анҳуга, қизлари Зайнабни эса ўз холаваччаси Абул-Ос ибн Рабеъга турмушга берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишлари қариндошлар ўзаро никоҳланишлари мумкин эканига далил бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳалол қилган нарсани мумкин эмас дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агар буни зарари бўлганида Аллоҳ таоло уни ҳаром қилган бўларди. Шариат Аллоҳники, биз У зот нимани ҳалол қилса ҳалол деб, нимани ҳаром қилса ҳаром деб биламиз. Далилга асосланмаган ҳолда бу ишни ҳаром дейишга ҳаққимиз йўқ, валлоҳу аълам.

Шайх Содиқ Самарқандий 1974 йил Самарқанд вилоятида зиёли оилада таваллуд топган. Ўсмирлик йилларидаёқ диний таълим олишга қизиққан. Ўрта мактабни битириб, ҳужраларда диний таълим олган. Ўша даврда водийдаги бир қанча устозлардан таълим олиб, араб тили гарамматикасини мукаммал ўрганган. Шунингдек, турли диний фанлардан бошланғич билимлар олган. Кейинчалик ўз устида шуғулланиб диний таълимини ривожлантирган. Бу орада Имом Бухорий номли Тошкент Ислом маъҳадига ўқишган кирган ва вилоятдаги масжидлардан бирида имом-хатиблик қилган. Сўнг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг хос талабаларга берадиган дарсларида қатнашиб, у кишидан таҳсил олган. Шунингдек, бу аснода Тошкентлик машҳур кекса қори Абдулазиз Қоридада роҳимаҳуллоҳга Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб берган. 2003 йилда шайх тақдир тақозоси билан шаръий билимларини ошириш мақсадида Миср Араб Жумҳуриятидаги Ал-Азҳар Университетига ўқишга боради. Университетнинг "Исломий Шариат" факултетини битиради. Мисрдаги илмий фаолияти давомида мисрлик кўплаб шайхларнинг қўлида дарс олади, уларнинг дарсларида қатнашади. Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазаллоҳ, Ҳасан Ёсир ва бошқалар шулар жумласидандир. Университетда ўқишни битирган Шайх Содиқ Самарқандий бир муддат Мисрда талабаларга турли шаръий фанлардан дарс беради. Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистоннинг турли жойларидан келган талабалар шайхдан унумли фойдаланадилар. 2013 йилга келиб шайх Туркияга сафар қилади ва ҳозирга қадар Истанбул шаҳрида яшаб, илмий фаолият юритиб келмоқда, мазҳаблари ҳанафий.

Изоҳ қолдиринг