Фаришталар биз ёзган ёки ўқиган нарсаларимизни ёзадиларми?

0

Савол:

Фаришталар биз ёзган ёки ўқиган ёхуд ўйлаган нарсаларимизни ҳам ёзадиларми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло номаи аъмолни ёзадиган фаришталарга шундай деган: “Агар бандам бирон ёмонликни ният қилса, буни унинг гуноҳларига ёзманглар. Бордию, шу гуноҳни қилса, уни битта гуноҳ деб ёзинглар. Агар бирон яхшиликни ният қилиб, уни қилмаса, буни битта яхшилик деб ёзинглар. Бордию, шу яхшиликни қилса, уни ўнта қилиб ёзинглар” (Муслим (187) ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуга: “Али, аёл кишига бир бор кўзинг тушганидан сўнг қайта қарама. Чунки биринчи бор кўзинг тушиши сенинг фойдангга бўлса-да, иккинчиси ундай бўлмайди” – деганлар (Термизий (2701) ривояти).

Хулоса шуки, фаришталар инсон қилган, гапирган, кўрган, ҳатто ўйлаган амалларини ҳам ёзиб боради, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг