Ҳайвонларнинг жонини ҳам малакул мавт оладими?

0

Савол:

Ҳайвонларнинг жонини ҳам малакул мавт оладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ!
Малакул мавт (ўлим фариштаси) фақат бани одамнинг жонини олиши айтилган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Айтинг: “Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олади. Сўнг фақат Раббингиз ҳузурига қайтариласизлар”” (Сажда: 11), дейди. Ҳайвонларга келадиган бўлсак, уларнинг жонини ким олиши ҳақида бирон оят ёки ҳадис келмаган. Бироқ “бит, бурга, чигиртка, от, хачир, сигир ва бошқа барча ҳайвонларнинг ажали тасбеҳга боғлиқ. Уларнинг тасбеҳи тугаса, Аллоҳ уларнинг руҳини олади. Бунга малакул мавт аралашмайди” деган ҳадис заиф ҳадис бўлгани боис, унга таяниб бўлмайди. Қолаверса, бу саволнинг жавобини билиш кишининг на дунёси ва на охиратига манфаати тегмайди, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг