Черков қурилишида ишлаш жоизми?

0

Савол:

Биз Россиядамиз. Таниш дўстларим христян черковида таъмирлаш ишларида ишлашябди. Шу иш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аввало шуни яхши билиш лозимки, ислом динида ҳалол меҳнат қонун-қоидаларидан бири меҳнатнинг ғайридин-кофирлар дини ва эътиқодига алоқадор бўлмаслигидир. Шунга кўра христян, яҳудий, буддизм ва ҳоказо ботил динлар черковлари ёхуд ибодатхоналари қурилишида, уларни таъмирлаш ёки қўриқлаш ишларида ишлаш, шунингдек, бу каби динларнинг ботил эътиқодларини таълим берадиган таълим муассасаларида, ботил эътиқодга доир китобларни нашр қиладиган нашриётларда ишлаш ва ана шундай китоблар савдоси билан шуғулланиш ҳаромдир. Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: “Яхшилик ва тақвода бир-бирингизга ёрдам берингиз, гуноҳ ва тажовузкорликда ҳамкорлик қилмангиз” [Моида:2].

Шунингдек, мазкур ояти карима ва бошқа оят-ҳадислардан келиб гуноҳ ишлар содир этиладиган иш жой ва соҳаларда ишлаш ҳам ҳаромдир. Бинобарин, спиртли ичимликлар ва тўнғиз гўшти каби ҳаром маҳсулотлар сотиладиган дўкон ва ошхоналарда, рибо – судхўрлик билан шуғулланадиган банкларда ишлаш ҳаромдир, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг