Азон айтиш тартиби

1

Азон айтиш тартиби:

Азон сўзлари турлича кўринишларда келган. Мазкур кўринишларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда ўз исботини топган бўлиб, улардан қай бири билан азон айтилса ҳам дуруст саналади.

1. Азон бошидаги такбирни тўрт мартадан, қолган азон сўзларини икки мартадан айтиш. Бу кўриниш юқорида зикр қилинган Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинган ҳадисда келган[1].

2. Азон бошидаги такбирни тўрт мартадан, қолган азон сўзларини икки мартадан айтиш. Бу кўринишнинг олдингисидан фарқи шундаки, унда муаззин «таржеъ» қилади, яъни икки шаҳодатни дастлаб паст овозда айтиб, сўнг баланд овозда айтади. Бу кўринишга далил Абу Маҳзурадан ривоят қилинган ҳадисдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга азонни қуйидаги кўринишда айтишни ўргатадилар: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. (Сўнгра паст овозда) Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ. (Сўнг баланд овозда) Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ. Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ. Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ[2]».

3. Азон бошидаги такбирни ҳам, қолган азон сўзларини ҳам икки мартадан айтиш ва икки шаҳодатни «таржеъ» қилиш. Бунга далил юқорида ўтган Абу Маҳзура ҳадисининг имом Муслимга оид ривоятидир[3].

Санъоний роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аксар уламолар ривояти машҳур бўлгани боис азон бошидаги такбирни тўрт марта айтишга амал қиладилар. Чунки бу ривоятда ишончли ровий томонидан нақл қилинган қўшимча бор. Маълумки, ишончли ровий келтирган қўшимча мақбулдир»[4].

[1] «Азоннинг йўлга қўйилиши” номли мақолага мурожаат қилинг.
[2] Саҳиҳ. Абу Довуд (501), Насоий (2/4), Байҳақий (1/418) ривоят қилишган.
[3] Муслим (379) ривояти.
[4] «Субулус салом» (1/197).

Discussion1 dona sharh

Изоҳ қолдиринг