Аёлларни хатна қилишнинг ҳукми нима?

0

Савол:

Шариатимизда аёлларни хатна қилишнинг ҳукми қандай?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аксар уламоларнинг фикрларига кўра шариатимизда аёлларни хатна қилиш мустаҳаб. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада аёлларни хатна қиладиган аёлга: “Тубидан кесма. Шунда аёлга лаззатли ва эрига ёқимли бўлади” – деб маслаҳат берганлари далил бўлади (Абу Довуд (5271) ривояти, ҳадисни шайх Албоний саҳиҳ деган). Бошқа бир ривоятда: “Оз кес, тубидан кесма” – дейилади. Шунингдек, эркакларни хатна қилиш ҳақидаги ҳадисларнинг барчаси аёлларнинг хатна қилинишига ҳам далил бўлади. Чунки аёлларнинг жинсий аъзоси баъзи ҳадисларда “хатна қилинадиган жой” деб таъбир қилинган. Жумладан, Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар эр хотинининг чотига ўтирса ва эрнинг хатна қилинадиган жойи аёлнинг хатна қилинадиган жойига туташса, ғусл вожиб бўлади”, деганлар (Муслим (349) ривояти). Шофеий ва ҳанбалий мазҳабларида аёлларни хатна қилиш ҳукми вожибдир.

Хотин-қизларни хатна қилиш тартиби тўғрисида “Ал-мавсуатул фиқҳийя” (“Қувайт фиқҳ қомуси”)да (12\28) шундай дейилади: “Аёлни хатна қилиш сийдик чиқадиган жойнинг устидаги хўрознинг тожига ўхшаган терининг бир қисмини кесиш орқали бажарилади”.

Аёллар хатна қилинишининг бир қанча фойдалари бор, жумладан, хатна қилинган аёллар ҳаддан ортиқ шаҳвоний ҳирсга мубтало бўлмайдилар. Бинобарин, хатна қилинган аёл ўз шаҳватини тия оладиган бўлади. Шунингдек, аёл жинсий аъзосининг устидаги хатна ўрни баъзи аёлларда яқинлик асносида эрига халақит берадиган даражада ўсиб кетади. Хатна қилиш эса бундай ҳолатнинг олдини олади. Табибларнинг айтишича, хатна қилиш аёлларда сийдик йўллари тез шамоллашининг ҳам олдини олар экан, валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 18004

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг