Яланғоч ухлаш мумкинми?

0

Савол:

Яланғоч ухлаш мумкинми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Инсон яланғоч ухлаши жоиз. Бунинг ҳаром эканига бирон далил йўқ. Бироқ бошқалар кириб қолиши ва унинг авратига кўзи тушиши эҳтимоли бўлса, унда мумкин эмас. Агар инсон ўзига хос ётоқхонада ухласа ва ётоқхона эшиги қулфланса, унда жоиз бўлади. Шундай бўлса-да, авратларни беркитиб ухлаган афзал. Чунки Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, авратларимизни кимдан сақлашимиз керак?” – деб сўраганида: “Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқага кўрсатма” – деганлар. “Эркаклар билан бўлганимдачи?” – деб сўраганида: “Агар ҳеч кимга кўрсатмаслик қўлингдан келса, кўрсатма” – деганлар. “Ўзимиз холи қолганимиздачи?” – деб сўраганида: “Ҳаё қилишга Аллоҳ ҳақлироқдир” – деб жавоб берганлар (Термизий (2769) ривояти), валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 2514005

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг