Рўза: Кундузни кундузга улаб рўза тутмаслик

0

Кундузни кундузга улаб рўза тутмаслик

Кундузни кундузга улаб рўза тутиш[1] деганда кечаси ҳам оғиз очмасдан, рўзани кейинги кундузга улаб юборишга айтилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Кундузни кундузга улаб рўза тутишдан четланинг». У зот бу сўзларни уч бор такрорладилар. Саҳобалар айтишди: «Ахир ўзингиз кундузни кундузга улаб рўза тутасиз-ку?». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлар бу борада мендек эмассиз. Мен кечаси тунар эканман Раббим мени таомлантириб, суғоради. Кучингиз етган ишни қилингиз»[2]. Одамлар кундузни кундузга улаб рўза тутишдан тўхташмагач, у зот қаттиқ дашном бердилар.

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кундузни кундузга улаб рўза тутманглар», дейдилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, ўзингиз кундузни кундузга улаб рўза тутасиз-ку?», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлар мендек эмассиз. Мен кечаси тунар эканман Раббим мени таомлантириб, суғоради». Шундан кейин ҳам одамлар кундузни кундузга улаб рўза тутишдан тийилмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан бирга икки кундуз ва икки кеча рўза тутдилар. Шундан сўнг (рамазон ойи тугаб шавволга оид) ойни кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга танбеҳ оҳангида: «Агар ой кўринмай турганида яна кундузни кундузга улаб рўза тутаверган бўлардим», дедилар»[3].

Шундай бўлса-да, рўзадор қуёш ботгач, то саҳарлик вақтига қадар рўзани давом эттириши жоиздир. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Кундузни кундузга улаб рўза тутманглар. Кимда ким бу ишни қилмоқчи бўлса, у ҳолда фақат саҳарлик вақтига қадар рўзасини давом эттирсин»[4].

[1] Араб тилида бу кўринишда рўза тутишга “висол” дейилади.
[2] Бухорий (1966), Муслим (1103) ривояти.
[3] Бухорий (1965), Абу Довуд (3361) ривояти.
[4] Бухорий (1967), Абу Довуд (3361) ривояти.

Изоҳ қолдиринг