Иш жойига атаб қон чиқариш мумкинми?

0

Савол:

Биз ишлаб чиқариш соҳасида иш юритамиз. Сехимизда ора-сира кўнгилсиз ҳодисалар юз бериб туради. Масалан, яқинда бир ишчимизнинг бармоғи ускуна остига кириб, оғир жароҳат олди. Аллоҳга ҳамд бўлсин, биз бу ҳодисаларни Аллоҳдан деб биламиз ва бу фалокатлар баъзи гуноҳларимизга каффорат бўлар, деб умид қиламиз. Лекин кўпчилик танишларимиз бизни маломат қилиб, қўй сўйиб, қон чиқаришларинг керак, деб айтишмоқда. Шундай ҳолатларда қурбонлик қилиш динимизда борми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Бундай ҳолатларда қон чиқариш динда йўқ бидъат амал. Бизда шундай нотўғри тушунчалар бор, уйга, иш жойига атаб қон чиқармаса, фалокат кўпаяди, деб билади халқимиз. Буларнинг барчаси асоссиз. Агар шу иш жойдаги жинлар зарар бермаслиги учун уларга атаб қон чиқариш ният қилинса, унда бу Аллоҳга атаб эмас, жинларга атаб қилингани учун ширк бўлади, Аллоҳ сақласин.

Лекин умуман, иш жойига атаб эмас, балки етим-есирларга, камбағал-бечораларга садақа қилиш Аллоҳнинг изни ила банданинг бошига кулфат келишининг олдини олади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг