Талоқ бўлиб, қайтиб олинган аёлнинг иддаси

0

Савол:

Мен хотинимга жаҳл устида иккинчи талоқни айтгандим. Эртаси куни болаларни ўйлаб, қайтариб олдим. Энди аёлим қанча вақт идда ўтиради ва бу вақт ичида онасиникида тунаб қолиши жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Қайтариб олсангиз иддада ўтирмайди. Оддий ҳаётингиз давом этаверади. Бироқ бундан кейин талоқ масаласига диққатли бўлинг. Охирги имкониятингиз экан. Яна бир бор талоқ айтсангиз хотингиз бошқа эрга тегиб чиқмагунича сизга ҳаром бўлиб қолади, валлоҳу аълам.

Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун “Идда ҳақида” номли фатвога мурожаат қилинг.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг