Кўчадаги дарахт мевасини рухсатсиз ейиш жоизми?

0

Савол:

Кўчага экилган дарахтларнинг мевасини дарахтдан ёки остига тушганларидан олиб еса бўладими? Эгасининг розилигини сўраш шартми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Бу ким томонидан нима мақсадда экилганига боғлиқ. Баъзилар кўчадан ўтганлар фойдаланиши учун ҳам экади. Лекин бундай инсонлар бугунги кунимизда ноёб. Билишимизча, биздагилар асосан ўзлари фойдаланишлари учун экишади ва рухсатсиз олинишига рози бўлишмайди. Шунинг учун эгаси рози эканини аниқ билмаган дарахтингизнинг мевасидан олмаслигингиз керак, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг