Хулуъ қилинган аёлнинг иддаси қанча?

0

Савол:

Хулуъ қилинган аёлнинг иддаси қанча?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Агар аёл хулуъ қилинган бўлса, яъни пул эвазига эри билан келишган ҳолда ўртадаги никоҳни бекор қилган бўлса, у ҳолда тўғрироқ фикрга кўра, бу аёлнинг иддаси бир ҳайз бўлади. Бунга Абудллоҳ ибн Аббос роҳияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис далил бўлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида Собит ибн Қайснинг хотини эридан хулуъ қилишини сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни бир ҳайз идда ўтиришга буюрдилар (Термизий (1185), Абу Довуд (2229) ҳамда Насоий (3497) ривоят қилишган), валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг