Фолбинга борса қайта никоҳ ўқитиш керакми?

0

Савол:

Бир киши фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, кейин бу иш гуноҳ эканини билиб тавба қилса, хотини билан қайта никоҳ ўқитиши керакми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Фолбинга бориб, уни тасдиқлаган киши диндан чиқади. Бироқ бу ишнинг куфр эканини билмасдан қилган ва билганидан сўнг тавба қилган киши кофир бўлмайди. Негаки, билмаслик унинг диндан чиқишига монелик қиладиган узрлардан бири саналади. Шунинг учун қайтадан никоҳ ўқитиши керак эмас. Лекин қилган гуноҳига пушаймон бўлиб, Аллоҳга истиғфор айтиши зарур, валлоҳу аълам.

Эслатма: мусулмон киши ҳеч бўлмаганда инсонни диндан чиқарадиган куфр амалларни ўрганиб, улардан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Фолбинга бориш куфр ва гуноҳ эканини билмаслик динга ўта лоқайдлик демакдир.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг